Маданият вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

Вазирликда бўлиб ўтган йиғилишда жамоага янги ўринбосарлар таништирилган.
Маданият ва маърифат
2483 10:33 | 04.11.2023 10:33

Маданият вазирлигида Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов ҳамда маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида ўтган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.


Йиғилишда, жумладан:


  • Президентнинг 2023 йил 27 сентябрдаги қарори билан маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Баходир Маджидович Ахмедов (мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари бўлган);
  • Президентнинг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Авазхон Бахадирович Таджиханов (тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори бўлган);
  • Президентнинг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган Юсуфжон Камолдинович Усмонов (тайинловга қадар Ҳисоб палатаси бош инспектори бўлган)лар жамоага таништирилган.
Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид